Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 11:47 / 12.11.2015
4700
1 дақиқада ўқилади
Курдлар АҚШ кўмагида ИШИДнинг стратегик муҳим маррасига ҳужум бошлади
Курд пешмерга-жангарилари Ироқда ИШИД марраларига қарши ҳужумларни бошлади, дея хабар қилмоқда Reuters агентлиги.
Янги ҳарбий амалиётлар доирасида курдлар Ироқ шимолидаги Синжар шаҳрини озод қилишни мўлжаллаган. Шаҳар жангарилар томонидан 2014 йил охирида босиб олинган эди.
Ҳужумларни АҚШ ва коалиция авиазарбалари қўллаб-қувватлаб туради. Қайд этилишича, Синжар ИШИД учун Ироқ ва Суриянинг Мосул ва Ракка шаҳарларини боғлаб турадиган стратегик аҳамиятга эга марра ҳисобланади.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш