Жаҳон | 23:42 / 15.11.2015
4899
1 дақиқада ўқилади

АҚШ ва Франция ИШИД марраларига зарба беришни кучайтиради

АҚШ ҳарбий вакиллари француз ҳамкасблари билан бирга ИШИД террорчилик ташкилоти марраларига авиазарбалар уюштиришни янада кучайтиришади, деб хабар бермоқда Reuters.

АҚШ президенти маслаҳатчисининг миллий хавфсизлик бўйича ўринбосари Бен Родс G20 саммити доирасида Сурия ва Ироқда қуролли ҳаракатларни тўғридан-тўғри олиб бориш тактикаси ИШИДга қарши курашда яхши самара берганлигини таъкидлаб ўтди.

У, шунингдек, террорчиларга қарши ҳарбий ҳаракатларда иштирок этаётган ҳар қайси давлатга террорчилик ҳужуми хавф солаётгани, аммо АҚШга ҳозирча бу борада ҳеч қандай тўғридан-тўғри хавф йўқлигини ҳам айтиб ўтган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш