Спорт | 18:46 / 18.11.2015
7123
1 дақиқада ўқилади

Гондурас термаси футболчиси "қўрқинчли даражадаги жароҳат" олиб, 1 йилга сафдан чиқди

2018 йилги жаҳон чемпионати учун саралаш босқичи доирасида Гондурас ва Мексика терма жамоалари ўртасидаги учрашувда мезбонлар ярим ҳимоячиси Луис Гарридо қўрқинчли даражадаги жароҳат олди.

Ўйиннинг 43-дақиқасида 25 ёшли хавбек рақибнинг етакчи футболчиларидан бири бўлмиш Хавьер Акино билан тўқнашган. Шу вазиятда оғир жароҳатланган футболчини шифокорлар замбилда кўтарган ҳолда майдондан олиб чиқишган.

Шифокорларнинг айтишича, Гарридонинг ўнг оёғи синган.

У камида 1 йил давомида футбол ўйнай олмаслиги айтилган.

Маълумот учун, Гарридо МЛСда иштирок этувчи "Хьюстон Динамо" жамоаси аъзоси ҳисобланади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш