Жаҳон | 09:41 / 20.11.2015
2416
1 дақиқада ўқилади

Флоридада йўловчи самолёт бортда бомба борлиги ҳақидаги хабар туфайли шошилинч-мажбурий қўнишни амалга оширди

АҚШнинг Флорида штатида Airbus А320 самолёти Форт-Лодердейл халқаро аэропортига шошилинч қўнган.

92 йўловчи кетаётган бу самолёт йўловчиларидан бири бортда бомба борлиги ҳақида хабар берганидан сўнг, шундай қарорга келинган.

Самолёт ерга қўниши биланоқ уни махсус хизмат ходимлари ва қутқарувчилар кутиб олишган.

MiamiHerald хабарига кўра, самолёт парвозга чиқишидан 15 дақиқа ўтиб, ортга қайтган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш