Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 19:14 / 20.11.2015
8033
1 дақиқада ўқилади
Путин: бомбардимонлар яхши кетяпти, аммо бу камлик қилади
Россия президенти Владимир Путин ҳарбий бўлинмаларнинг Сурияда олиб борилаётган ҳарбий ҳаракатлар борасидаги ҳисоботини тинглади. Бу ҳақда РИА “Новости” хабар бермоқда.
“Вазифалар яхши даражада адо этиляпти. Аммо бу Сурияни жангарилардан, террорчилардан тозалаш ва Россияга бўладиган хавфнинг олдини олиш учун камлик қилади”, — деди президент ҳисобот тинглови якунида.
Президент, шунингдек, келгусидаги ишлар ҳақида гапириб ўтар экан “бундан кейинги қадамлар ҳам худди ҳозиргидек сифатли, профессионал ва кутилган натижаларни берувчи бўлади”, деб айтиб ўтди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш