Жамият | 00:01 / 24.11.2015
9783
1 дақиқада ўқилади

24—29 ноябрь кунлари Тошкентда мода ҳафталиги бўлиб ўтади

24 ноябрь куни Тошкент мода ҳафталиги бошланади. Унинг ташкилотчилари Ўзбекистон дизайнерлари ассоциацияси “Осиё рамзи” ва Италия миллий мода палатаси ҳисобланади. 

Мода ҳафталиги ичида ўзбекистонлик ёш дизайнерларнинг ишлари, ўзбек ва хорижий дизайнерларнинг муаллифлик ишлари тақдим этилади, “Миллий либослар” фестивали, турли хил мастер-класслар ва сменар-тренинглар ўтказилади, шунингдек, ёпилиш кунида гала-намойиш ҳам бўлиб ўтади.

Муаллифлик ишлари “Ёшлар маданият ва санъат марказида”, мастер-класс ва семинар-тренинглар Алишер Навоий номидаги миллий кутубхонанинг анжуманлар залида бўлиб ўтади.

Тадбирда Италия мода палатаси фахрий президенти Марио Бозелли меҳмон бўлади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш