Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 10:10 / 24.11.2015
1810
1 дақиқада ўқилади
Байден коалицияни ИШИДга қарши курашни янада фаоллаштиришга чақирди
АҚШ вице-президенти Жозеф Байден ИШИД террорчилик ташкилотига қарши курашаётган коалиция аъзоларини янада фаоллашишга чақирди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
“Вице-президент, шунингдек, Ироқ ва Суриядаги жангарилар маррасига авиазарбалар бериш, Сурияга ўз чегараларини мустаҳкамлашга ёрдам бериш, хорижий жангариларга тааллуқли ахборотларни қўлга киритиш зарурлигини таъкидлаб ўтди”, — дейилади маълумотда.
Шу билан бирга Байден ИШИД томонидан уюштирилган терактларда ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ўз ҳамдардлигини билдириб ўтган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш