Жаҳон | 11:52 / 26.11.2015
2785
1 дақиқада ўқилади

Еврокомиссия раҳбари Шенген зонасини комада деб баҳолади

Еврокомиссия раҳбари Жан-Клод Юнкернинг сўзларига қараганда, Европада Шенген тизими жиддий инқирозга юз тутмоқда.

“Шенген тизими қисман кома ҳолатидадир, аммо Европага ишонадиганлар Шенгенга янги ҳаёт киритишга уриниб кўриши лозим”, - унинг сўзларини келтиради Politico нашри.
Юнкернинг таъкидлашича, бу ҳолат миграцион кризис ва Париж терактлари билан боғлиқдир.

“Агар Шенген руҳи бизни тарк этса, биз Шенген келишувидан кўра кўпроқ нарса йўқотамиз”, - хулоса қилди сиёсатчи.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш