Жаҳон | 08:19 / 28.11.2015
2265
1 дақиқада ўқилади

Италияда қалбаки румин паспортларига эга бўлган 3 суриялик ушланди

Италия шимолида жойлашган Анкона шаҳрида Милангача поездга ўтириш пайтида қалбаки румин паспортларига эга бўлган 3 суриялик ушланди, деб хабар бермоқда Askanews агентлиги.

Ҳужжатлардаги яққол фарқланишлар сабабли полициячилар қоидабузарларни дарҳол ушлашди. Таъкидланишича, сурияликлар Италиядан чиқариб юбориладилар.

Аввалроқ Коста-Рикада қалбаки грек паспортига эга суриялик аёл ушлангани маълум қилинганди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш