Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
"Қайрат" жамоаси Владимир Вайсс билан шартномани бекор қилди
Қозоғистоннинг "Қайрат" жамоаси бош мураббий Владимир Вайсс билан ўзаро ҳамкорликни тўхтатди.
Словакиялик ушбу мутахассис 2012 йилнинг охиридан буён жамоада ишлаб, жамоа билан 3 мавсум давомида 3та медаллар шодасини қўлга киритиб, 2 марта мамлакат кубогида ғалаба қилди. Бундан ташқари, олмаоталиклар жамоаси ушб мураббий бошчилигида ўз тарихида илк марта Европа Лигасининг саралаш босқичи плей-оффида иштирок этди.
"Владимир Вайсс мураббийлигида "Қайрат" жамоаси янги босқичга кўтарилди. Жамоа Владимир Вайссга миннатдорчилик билдиради ва келгуси ишларида муваффақиятлар тилайди", дейилади жамоа сайти хабарида.