Жаҳон | 22:28 / 01.12.2015
4305
1 дақиқада ўқилади

Обама Туркияни Сурия билан чегарадаги “бўшлиқлар”ни ёпишга чақирди

АҚШ президенти Барак Обама Туркияни Сурия билан чегарадаги “яқин бўшлиқлар”ни ёпишга чақирди. Матбуот анжуманини NBC телеканали транслация қилди.

Обаманинг сўзларига кўра, Туркия томони амалга ошираётган ишларга қарамай, Сурия билан чегараларда “бўшлиқ”лар қолиб кетмоқдаки, ИШИД ундан террорчилар тайёрлашда ва нефть савдоси билан шуғулланишда фойдаланмоқда.

Президентнинг таъкидлашича, у Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон билан бу борада жуда кўп суҳбатлашган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш