Жаҳон | 09:53 / 02.12.2015
5530
1 дақиқада ўқилади

НАТО Туркия хавфсизлигини таъминлаш чоралари бўйича пакет ишлаб чиқади

Яқин ҳафталар ичида НАТО блоки Туркиянинг хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар ва альянснинг жануби-шарқий қисмидаги вазиятни назорат қилиш тўғрисидаги пакетни ишлаб чиқишни режалаштирган.

"НАТОга аъзо давлатларнинг мудофаа вазирлари октябрь ойида ўтказилган учрашувда келгусидаги ишлар ва Туркиянинг чегаралари хавфсизлиги масаласини муҳокама қилишганди. Бугун биз бу ишлар борасида қандай силжишлар борлигини муҳокама қилдик", дейилади маълумотномада.

Маълумотномада Туркия томонидан Россияга тегишли Су-24 самолёти уриб туширилиши билан боғлиқ ҳодиса ҳақида эслаб ўтилмаган.

Бироз олдинроқ, НАТО бош котиби Йенс Столтенберг альянс аъзолари бўлган давлатларга қарши гибрид ҳужумлар хавфи мавжудлиги боис, ташкилотнинг масъулияти ортиши ҳақида айтиб ўтганди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш