Жаҳон | 07:37 / 03.12.2015
5488
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Британия яқин соатлар ичида ИШИД позицияларига авиазарбалар беришга киришади

Буюк Британия Ҳарбий ҳаво кучлари самолётлари ИШИДга қарши ҳаво зарбалари беришни бошлаши мумкин. Sky News мухбирининг билдиришича, бу иш яқин соатлар ичида рўй беради.

"Менга хабар қилишларича, бир неча соатдан кейин Британия қирувчи самолётлари Сурия ҳудудидаги жангариларга зарба беришга киришади", дея ёзган у ўз твиттерида.

Бироз олдинроқ, Британия парламентида Суриядаги ҳарбий амалиётларни бошлаш масаласи овозга қўйилганди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш