Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 18:12 / 05.12.2015
4382
1 дақиқада ўқилади
Буюк Британия ИШИДга қарши навбатдаги ҳаво зарбаларини йўллади
Буюк Британия 5 декабрда Суриядаги ИШИД позицияларига иккинчи авиазарбалар сериясини бошлади. Бу ҳақда ОАВларда маълум қилинди.
Маълумотларга кўра, операция вақтида мамлакат шарқидаги нефть конлари нишонга олинмоқда.
2 декабрда Буюк Британия парламенти қироллик ҳарбий-ҳаво кучларининг жангарилар объектларига зарбалар беришига рухсат берганди. Бу қарор қабул қилингандан кейин икки соатдан камроқ вақт ўтиб, Кипрдаги Акротири авиабазасидан жангариларнинг Суриядаги позицияларга зарба бериш учун Британияга тегишли иккита қирувчи самолёт ҳавога кўтарилган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш