Спорт | 13:18 / 06.12.2015
2810
1 дақиқада ўқилади

Паоло Мальдини: "Милан"да футболни тушунадиган одам йўқ

"Милан" жамоасининг собиқ футболчиси, жамоа сафида ўйин ўтказиш бўйича рекорд ўрнатган ҳимоячи Паоло Мальдини жамоа раҳбариятини танқид қилди. У раҳбариятни футболни тушунмасликда айблаган.

Қайд этиш керакки, яқин вақтларгача Европа грандларидан бири ҳисобланган "Милан" охирги 2 мавсумда 8 ва 10 ўринларни эгаллади. Жорий мавсумда ўтказилган 14 турдан кейин эса Синиша Михайлович мураббийлигидаги "россонерилар" турнир жадвалининг 7-ўринида жойлашишган.

"Милан"ган футболни тушунадиган одамлар керак. Айни вақтда эса клубда бундай одам йўқ. Галлиани ўз ишини яхши бажаради, у яхши вице-президент ҳисобланади. Лекин унга яхши ёрдамчи керак. Бундай ёрдамчидан футболчиларда жамоага садоқат ва ўзига ишонч уйғотиш талаб қилинади", дейди собиқ футболчи La Gazzetta dello Sport нашрига.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш