Жаҳон | 16:52 / 09.12.2015
2470
1 дақиқада ўқилади

Кремль Путин ва Керри учрашиб, Суриядаги вазиятни муҳокама қилиш мумкинлигини истисно қилмади

Россия президенти Владимир Путин АҚШ Давлат котиби Жон Керри билан кейинги ҳафтада учрашиши ва бу учрашувда Суриядаги сиёсий инқироз муаммоси муҳокама қилиниши мумкин. Бу ҳақда Путиннинг матбуот хизмати бошлиғи Дмитрий Песков саволларга жавоб қайтариш вақтида маълум қилган.

"Бу эҳтимолни истисно қилмаймиз", деган у.

Бундан олдинроқ, Керри кейинги ҳафтада Москвага ташриф буюриши хабар қилинганди.

"Мен бир ҳафтадан кейин Москвага бориб, Украина ва Сурия масалалари бўйича Путин ва Лавров билан учрашмоқчиман", деган Керри.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш