Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ходорковский: Россия ҳукумати муаммолари 2018 йилда юзага чиқади
Ўзи томонидан ўтказилган матбуот анжуманида Михаил Ходорковский Россия ҳукумати қачондан бошлаб жиддий муаммоларга дуч келишини айтиб ўтди.
"Ҳукуматнинг ҳозирги захиралари 2017 йилгача етади. Агар Ғарб санкцияларини давом эттирмаган тақдирда ҳам 2 йил ичида захиралар тугайди. Агар санкциялар давом эттирилса, муаммолар 2018 йилдаёқ юзага чиқади", дейди Ходорковский.
Ўз чиқишида Ходорковский Россия "инқилобдан қочиб қутила олмаслигини" айтиб ўтган.
Бироз олдинроқ, Тергов қўмитаси Ходорковскийни 1998 йилда Нефтюганск шаҳри мэрининг қотиллиги бўйича сўроқ бериш учун чақиртирганди. Ходорковскийнинг вакили у Россияга қайтмоқчи эмаслигини билдирган.