Жамият | 07:58 / 12.12.2015
3429
1 дақиқада ўқилади

Мексикада марихуанадан шахсий мақсадларда фойдаланиш учун рухсат берилди

Мексика ҳукумати марихуанани ўстириш ва сақлашга рухсат беришни назарда тутадиган қонун лойиҳасини маъқуллади. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар қилган.

Бу қонунга кўра, марихуанани болаларга бериш тақиқланади. Шунингдек, уни сотишга ҳам йўл қўйилмайди.

Мамлакат олий суди марихуанани тақиқлаш "шахсий ҳуқуқларга зидлиги"ни маълум қилган ва уни фуқаролар учун қонунийлаштирган.

Лекин, мамлакат президенти Энрике Пенья Ньето бир неча марта бунга қаршилигини билдириб, чиқиш қилган.

Бундан олдинроқ, Канадада ҳам марихуанани қонунийлаштиришга ваъда беришганди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш