Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 21:30 / 12.12.2015
12272
1 дақиқада ўқилади
Сурияда Россиянинг Ми-35М ҳарбий вертолётлари пайдо бўлди
RT телеканали намойиш этган видеода Суриядаги Хмеймим авиабазасида турган Ми-35М ҳарбий вертолётларини кўриш мумкин. Ундан сўнгги пайтларда Россия авиагуруҳи фойдаланмай қўйганди. Илгари ушбу турдаги вертолётлар Ироққа экспорт қилиш учун олиб келинган.
Вертолёт Ми-35М Ми-24В вертолётининг замонавийлаштирилган тури ҳисобланади. У Миль номидаги Москва вертолёт заводида ишлаб чиқарилади. Вертолёт 2005 йилдан бери мунтазам ишлаб чиқарилади.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш