Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Калининграддаги мушаклар сотилувчи дўконда ёнғин чиқиши натижасида 7 киши жабрланди
Россиянинг Калиниград шаҳридаги "Сити" савдо марказида жойлашган мушаклар сотилувчи дўконда ёнғин юз бериб, бир киши ҳалок бўлди ва 7 киши жароҳатланди. Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар тарқатди.
ФВВнинг Калининград вилояти бўлими маълумотига кўра, 2 киши ис газидан заҳарланиши туфайли шифохонага ётқизилган ва уларнинг аҳволи оғир.
Ёнғин ушбу савдо марказининг биринчи қаватидаги 20 кв м ҳудуддаги майдонини қамраган. Бу вақтда бинодан 150 киши эвакуация қилинган.
Ёнғинни бартараф қилиш ишларига 50 нафардан ортиқ ўт ўчирувчи ва 16та техник восита жалб қилинган.
Ҳозирда ёнғин сабаблари ўрганилмоқда.