Жаҳон | 16:11 / 19.12.2015
1713
1 дақиқада ўқилади

Эронда парламент сайловида иштирок этадиган номзодларни рўйхатга олиш бошланди

Эрон Марказий сайлов комиссияси Мажлис депутатлигига номзодларни рўйхатга олишни бошлади. Рўйхатга олиш 6 кун давом этади. Сайловлар 26 февраль куни бўлиб ўтади. Бир палатали парламентга тўғридан-тўғри овоз бериш йўли билан 290 депутат 4 йил муддатга сайланади.

Рўйхатга олинган номзодлар депутатликка даъвогарлар учун махсус талабларга жавоб бериш-бермаслигини кўрсатиши учун квалификацион аттестациядан ўтказилади. Аттестация сешанба куни бошланиб, 10 кун давом этади. Уни республиканинг назорат органларидан бири бўлган кузатув кенгаши ўтказади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш