Жаҳон | 16:27 / 22.12.2015
6817
1 дақиқада ўқилади

Москвада иссиқ ҳарорат бўйича янги рекорд қайд этилди

Москвада сешанба куни эрталаб иссиқлик даражаси бўйича янги рекорд ўрнатилди, дея хабар бермоқда «Русская служба новостей» нашри «Фобос» об-ҳаво маркази раҳбари Михаил Леус берган маълумотга таяниб.

«Эрталаб пойтахтда ҳаво ҳарорати тахминан +8 °C ни ташкил қилган. Олдинги рекорд кўрсаткич 1936 йилда қайд этилган бўлиб, унда ҳарорат +4,4 даражани кўрсатганди», – дея таъкидлайди Леус.

Қайд қилинишича, бундай кўрсаткич иқлим нормасининг 13 даражага ошганини белгилаб беради.

Gismeteo берган маълумотга кўра, қиш ойининг дастлабки икки декадасида ҳаво ҳароратининг ўртача кўрсаткичи +0,5 даражани ташкил қилган.

Қайд этиб ўтиш жоиз, Санкт-Петербургда ҳам навбатдаги рекорд кўрсаткич кузатилган. Кечки пайт ҳаво ҳарорати +6,9 °C ни кўрсатган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш