Жамият | 00:02 / 23.12.2015
3538
1 дақиқада ўқилади

Вазир: Францияда яна бир терактнинг олди олинди

Франция Ички ишлар вазири Бернар Казнев мамлакатда навбатдаги теракт юз беришининг тўхтатиб қолингани ҳақида маълум қилди.

Europe 1 телеканалида маълум қилинишича, жангарилар Орлеан шаҳрида яна бир теракт содир этмоқчи бўлишганди. Бу ерда ҳуқуқ тартибор органлари ходимлари нишонда бўлган.

Қайд этилишича, бу бўйича текширувлар давомида 2 киши қўлга олинган.

Бундан олдинроқ, Францияда мавжуд хавф туфайли черковларни қўриқлаш кучайтирилиши ҳақида маълум қилинганди. Ҳукумат вакиллари террорчилар Янги йил байрами арафасида черковларга ҳужум қилиши мумкинлигидан хавотирланишмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш