Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 16:09 / 23.12.2015
5279
1 дақиқада ўқилади
Тожикистон ўқувчилари бутун январь ойи мобайнида таътилда бўлади
Тожикистон маориф ва фан вазири Нуриддин Саид томонидан 21 декабрь куни имзоланган буйруққа мувофиқ умумтаълим мактаблари ўқувчилари 1-31 январь кунларида қишки таътилда бўладилар.
Айтилишича, вазир барча муассасалар директорларига қишки таътил пайтида олимпиада иштирокчилари учун қўшимча машғулотлар ташкил этишни топширган.
Шунингдек, ҳужжатда таътил кунлари ўқувчилар томонидан ўқилиши лозим бўлган бадиий адабиёт рўйхатини тайёрлаш тавсия қилинган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш