Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда торнадо. Фото ва видео
АҚШда содир бўлган кучли торнадо туфайли қурбон бўлганлар сони 14 нафарга етди. Бу торнадо 7та штатга таъсир кўрсатган: Миссисипи, Теннесси, Иллинойс, Индиана, Алабама Арканзас ва Мичиган.
Бу ҳудудлардаги пўртаналар давомида ўнлаб киши жароҳатланган ва юзлаб уйлар вайрон бўлган.
Айниқса, Миссисипи ҳудудларида катта талофат кузатилган. Бу штатда етти кишининг ўлими қайд этилди. Теннессида олти кишининг, Арканзасда эса яна бир кишининг ҳалок бўлгани тасдиқланди.
Жароҳат олганларнинг айримлари оғир аҳволда бўлиб, уларнинг сонига аниқлик киритилмоқда. Бир киши бедарак йўқолган.
Миссисипи ҳудудида сўнгги кунларда 14та қуюн юзага келганлиги кузатилди.
2015 йил мобайнида АҚШ ҳудудида 718 марта торнадо юз берган.
Қуйида шу ҳафтада юз берган торнадога оид видео ва фотолар:

Холли-Спрингс шаҳарчасидаги вайронага айланган уй, Миссисипи штати. 24 декабрь, 2015 йил
Фото: Thomas Wells / AP / Scanpix

Кўнгиллилар Эшланд шаҳридаги табиий офатдан талофат кўрган баптистлар черковини тозаламоқда. Миссисипи штати. 24 декабрь, 2015 йил
Фото: Stan Carroll / AP / Scanpix

Холли-Спрингс шаҳарчасидаги вайронага айланган уй, Миссисипи штати. 24 декабрь, 2015 йил
Фото: Stan Carroll / AP / Scanpix

Миссисипи губернатори Фил Брайант Холли-Спрингсга келиб, журналистлар билан мулоқот қилмоқда. 24 декабрь, 2015 йил
Фото: Stan Carroll / AP / Scanpix

Лутс шаҳри, Теннесси штати. 24 декабрь 2015 йил
Фото: Larry McCormack / AP / Scanpix

Линден шаҳрида торнадо туфайли мажақланган машина, Теннесси штати. 24 декабрь, 2015 года
Фото: Mark Humphrey / AP / Scanpix