Жамият | 17:01 / 28.12.2015
4801
1 дақиқада ўқилади

Фанлар Академиясининг Генетика институти амалдори пора устида қўлга тушди

Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институтида раҳбар лавозимлардан бирини эгаллаган Баҳриддин Газиев порахўрликда айбланиб судланди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри хабар бермоқда.

Институтнинг Зангиота туманида жойлашган илмий тажриба базасининг 6 га ерига қулупнай экилган эди.

Бир куни Б. Газиев тажриба хўжалигини айланиб юриб, иш юритувчи Иномжон Холмуродовни чақирган ва унга дўқ-пўписа қилиб, экин эгаларидан минг доллар тўплаб беришни талаб қилган, акс ҳолда экинларни ҳайдатиб юборишини айтган.
Холмуродов экин эгалари билан маслаҳатлашган ҳолда тегишли идораларга арз қилган. Натижада Газиев унинг қўлидан минг доллар пора олаётганида қўлга туширилган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш