Жаҳон | 07:41 / 30.12.2015
3741
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Давлат департаменти Россия Сурияда ҳарбий операция бошлагандан кейин қурбонлар сони кўпайганини маълум қилди

АҚШ Давлат департаменти расмий вакили Марк Тонер Россия ҳарбий-коинот кучлари Сурияда ҳарбий операция бошлагандан кейин тинч аҳоли ўртасида қурбонлар сони анча кўпайганини маълум қилди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.  

“Биз Россиянинг бомбардимонлари оқибатида тинч аҳоли ўртасида қурбонлар сони анча ортганини кўрмоқдамиз”, деб айтди Тонер.

Тонернинг таъкидлашича, АҚШ бундай хулосага ўз маълумотлари билан бирга “ишонч билдирса бўладиган ноҳукумат ташкилотлари” маълумотлари асосида келган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш