Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда Эронга нисбатан янги санкциялар киритишни ортга қолдирилди
АҚШ маъмурияти Эронга нисбатан унинг баллистик ракеталарни ишлаб чиқиш дастури бўйича янги санкциялар киритишни ортга қолдирди. Бу ҳақда The Wall Street Journal нашри маълум қилди.
Амалдорларнинг айтишича, Барак Обама маъмурияти Эроннинг ракета дастурига қарши курашиш истагида ва АҚШ молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилаётган санкциялар долзарблигича қолади. Шунингдек, бундай чораларнинг киритилиши Эрон ва жаҳоннинг етакчи давлатлари ўртасида 2015 йилнинг июлида эришилган ядровий келишувга кўра қонуний бўларди.
Оқ уй 31 декабрда Конгрессга молия вазирлиги Эроннинг баллистик ракеталарининг ишлаб чиқилиши дастурининг амалга ошишида кўмак бераётган Эрон, Гонконг ва БААнинг деярли ўнлаб компаниялари ва шахсларига нисбатан янги санкциялар эълон қилиши ҳақидаги билдиришномани юборган.
Бироқ Оқ уй шу куннинг ўзида иккинчи мактубни юбориб, унда санкциялар киритилиши эълон қилиниши “бир неча соатга қолдирилиши” ҳақида айтган. Кечки пайт эса Оқ уй ҳеч қандай тафсилотларни келтирмаган ҳолда санкциялар умуман ортга қолдирилганини айтган.
Обама маъмурияти вакиллари АҚШ агар Эрон ядровий дастурининг муҳим ташкил этувчиларини тўхтатса, ядровий келишувни амалга оширишни январдаёқ бошлаши мумкинлигини айтгандилар. Келишув доирасида АҚШ Эроннинг хорижий банклардаги 100 млрд долларга яқин музлатиб қўйилган пулини “эритишни” мўлжаллаганди.