Жаҳон | 21:51 / 01.01.2016
7358
2 дақиқада ўқилади

Путин Украинадан юкларнинг Россия орқали Қозоғистонга транзит қилиниши ҳақидаги фармонни имзолади

Россия президенти Владимир Путин Украинадан Қозоғистонга юкларни Россия орқали транзит етказилишида Россиянинг миллий манфаатлари ва иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш ҳақидаги фармонни имзолади.

“Россия орқали Украинадан Қозоғистонга юкларни халқаро транзит темир йўл ва автомобиль ташишлар юк бўлиши мумкин бўлган, транспорт воситалари ва темир йўл юк таркибининг юк бўлинмалари, идишлари ва бошқа жойларига идентификация (тамға) воситалари, жумладан ГЛОНАСС глобал навигацион йўлдошли тизими технологиялари асосида ишловчи воситалари қўлланган ҳолда Беларусь ҳудудидан амалга оширилади”, дейилмоқда фармон матнида.

Тамғалар Россияга киришда қўйилади, ҳайдовчилар ҳисобга олиш талонини олишлари шарт. Ҳайдовчи томонидан идентификация воситаларини ечиш ва қўллаш тартибининг бузилиши ҳолатида ҳисобга олиш талонлари ҳақиқий эмас деб топилади.

Фармон 2016 йил 1 январдан кучга киради ва 1 июлдан амал қилишни бошлайди. Ушбу ҳужжат 2016 йил 1 январдан Украина билан Эркин савдо ҳудуди ҳақидаги шартноманинг амал қилиши тўхтатилиши билан боғлиқ ҳолда имзоланган.

Украина билан Эркин савдо ҳудуди ҳақидаги шартнома божсиз савдо тартиби, маҳсулотлар алмашиш шартларини эркинлаштириш, ташишларни келишишни кўзда тутган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш