Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистон фуқаросига Москва полицияси томонидан олиб қўйилган боласи қайтариб берилди
Россиядаги “Фуқароларга кўмак бериш” маркази ходимлари томонидан олиб борилган саъй-ҳаракатлар туфайли Тожикистон фуқаросига Москва полицияси ходимлари томонидан олиб қўйилган 14 ёшли боласи қайтариб берилди. Бу ҳақда марказ директори Ольга Николаенко маълум қилган.
«Бола онасига қайтарилди, — деб таъкидлади Николаенко. — Бола бу аёлни ҳақиқатда ўз онаси сифатида тан олади».
Николаенко бу воқеани ёритиб чиққан журналистларга ўз миннатдаорчилигини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 29 декабрь куни полиция ходимлари болали Тожикистон фуқаросини тўхтатишади. Аёлда боланинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси бўлмагани сабаб, уни полиция маҳкамасига олиб боришади, сўнгра юқумли касалликлар шифохонасига ётқизишади.
Аёл ўз ватанидан факс орқали боласининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси олиб, уни полицияга кўрсатади. Аммо унга боласини қайтаришни барибир инкор этишади.