Жаҳон | 00:02 / 01.01.2016
7051
1 дақиқада ўқилади

Хитой иккинчи авиаташувчи қураётганини маълум қилди

ХХР мудофаа вазирлиги мамлакат ҳарбий-денгиз кучлари учун иккинчи авиаташувчи крайзер қураётганини маълум қилди. Бу ҳақда Хитой қуролли кучлари вакили Ян Юйцзюнь вакили маълумотига асосланиб, РИА Новости хабар бермоқда.

«Барчага маълумки ХХР ҳарбий-денгиз кучларига тааллуқли биринчи авиаташувчи "Ляонин" деб номланади. Барча томонлар назардан четда қолдирмаган ҳолда иккинчи авиаташувчининг лойиҳаси кўриб чиқилмоқда. Айни дамда уни қуриш ва лойиҳасини мукаммаллаштириш ишлари давом этмоқда», — деди у.

Маълумот учун, Хитойдаги ягона авиаташувчи крайзер 2012 йилнинг сентябрь ойида расмий қабул қилинган эди. Унга «Ляонин» деб ном беришган. Унинг оғирлиги 53 минг тонна, узунлиги 304,5 метр, эни эса 75 метрни ташкил этади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш