Жаҳон | 14:32 / 02.01.2016
4607
1 дақиқада ўқилади

Афғонистонда 59 киши толибонлар қўлидан озод қилинди

Афғонистон ҳарбийлари махсус амалиёт натижасида мамлакатнинг жанубидаги Ғилмон вилоятида гаровдаги 59 кишини асирликдан озод қилди. Бу ҳақда Khaama Press ахборот агентлиги хабар тарқатди.

Афғонистон Мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, Наҳр-Сарож туманидаги "Толибон" ташкилотига тегишли қамоқхонадан 59 киши озод қилинган. Айни вақтда озод қилинганлар шу ҳудуддаги 2та базага олиб келинган.

Уларнинг озод этилгани тўғрисидаги маълумот Афғонистон ИИВ раҳбари ўринбосари Аюб Саланги томонидан тасдиқланган.

"Махсус кучлар Ғилмондаги Наҳр-Сарож туманидаги толибонлар қамоқхонасидан 59 кишини қутқаришди", деган у.