Жаҳон | 09:04 / 02.01.2016
3649
1 дақиқада ўқилади

АҚШда юз берган навбатдаги сув тошқинлари қурбонлари сони 22 нафарга етди

АҚШнинг Миссури ва Иллинойс штатлари ҳудудида сув тошқинлари туфайли 22 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда Ассошиэйтед Пресс агентлиги хабар тарқатган.

Маълум қилинишича, Миссурида 15, Иллинойсда 7 киши табиий офат қурбони бўлган.

Хабар қилинишича, 1 январь кунидан бошлаб Сент-Луис округида 1 ҳафта муддатга фавқулодда вазият жорий қилинган.

Мерамек дарёсида сув сатҳи пасайгани ва бу бир қанча йўлларни ҳаракатланиш учун очишга имкон беришини айтишган.

Сўнгги кунларда АҚШнинг бир қатор штатлари турли табиий офатларга дуч келмоқда. Ўтган ҳафтада Техасда кучли сув тошқинлари юз бериб, камида 10 киши бу табиий офатлар қурбонига айланганди.

Шунингдек, Алабама, Миссиссиппи, Теннесси ва Арканзас штатларида табиий офат қурбонлари қайд этилган.

Турли манбаларда кейинги ҳафтада рўй берган табиий офатлар туфайли қурбон бўлганларнинг жами миқдори 50 нафарга яқинлашгани айтилмоқда.