Жаҳон | 18:26 / 02.01.2016
4166
2 дақиқада ўқилади

Греция президенти Ципрасга тез орада галстук тақа бошлаши мумкинлигини эслатиб қўйди

Греция президенти Пропокопис Павлопулос мамлакат бош вазири Алексис Ципрас билан суҳбат қуриб, 2016 йилда иқтисодий аҳвол ўнгланишига бўлган умидларини билдириб ўтди. Афина ахборот агентлиги хабарига кўра вазир мамлакатнинг қарзлари узилганидан кейин ўз ваъдасини бажариши керак бўлади.

"Биз бу йилда меморандум доирасидан чиқамиз ва сен галстук тақа бошлайсан", дейди у. Ципрас бунга жавобан "планка баланд қўйилгани"ни айтган.

Қайд этиш керакки, Ципрас намойишкорона тарзда галстукдан воз кечган. У фақатгина бир шарт эвазига, расмий Афина ўз қарзларидан узилганидан кейингина галстук тақишган рози бўлишини билдирган.

Май ойида Рига шаҳрида ўтказилган "Шарқий ҳамкорлик" саммити вақтида Еврокомиссия раҳбари Жан-Клод Юнкер унга ҳазиломуз тарзда ўз галстугини таклиф этганди.

Ўтган йилнинг октябрь ойида Европарламент Грецияга 2020 йилгача 35 млрд евро ажратилишини маъқуллаганди.

2015 йилнинг 6 декабрь кунида Греция парламенти 2016 йил учун молия бюджетини тасдиқлаган, унда бир қатор қисқартиришлар ва солиқлар оширилиши кўзда тутилган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш