Жамият | 08:13 / 02.01.2016
2736
1 дақиқада ўқилади

Гватемалада қамоқхонадаги тартибсизлик туфайли 8 киши ҳалок бўлди

Гватемаладаги қамоқхона маҳбусларининг исён кўтариши туфайли тартибсизликлар вақтида маҳбуслардан 8 нафари ҳалок бўлган. Бу ҳақда Associated Press нашри хабар берган.

Хабар қилинишича, бу ҳодиса Пуэрто-Баррио шаҳридаги қамоқхонада назоратчилар қочиб кетмоқчи бўлган маҳбуслар гуруҳини пайқаб қолишганидан сўнг содир бўлган.

Қамоқхона назоратчилари интернетга қамоқхона деворларида маҳбуслар томонидан қочиш мақсадида юзага келтирилган тирқишлар суратларини жойлаштиришган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш