Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Могерини: шиалар хатибининг қатл этилиши «хавфли оқибатлар»га олиб келиши мумкин
Евроиттифоқнинг ташқи ишлар бўйича олий вакили Федерик Могеринининг фикрича Саудия Арабистонида шиаларнинг хатиби Намр ал Намрнинг қатл этилиши суннийлар ва шиалар ўртасида «хавфли оқибатлар»га олиб келиши мумкин. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
«Бу ҳодиса суннийлар ва шиалар ўртасидаги зиддиятни ошириши, бу эса, ўз навбатида, хавфли оқибатларга олиб келиши мумкин. Бу зиддият вақтида минтақада кўп ёмонликлар олиб келган», — деди у.
Бундан ташқари, Могеринининг айтишича, хатибнинг қатл этилиши, Саудия Арабистонида фуқаролик ва сиёсий эркинликнинг чегараланганлигидан далолат беради.