Жаҳон | 09:12 / 03.01.2016
5019
1 дақиқада ўқилади

Саудия Арабистони Эрондан Теҳрондаги элчихонаси хавфсизлигини таъминлашни талаб қилди

Саудия Арабистони Эрон ҳукуматига Теҳрондаги ўз элчихонаси хавфсизлигини таъминлаш талаби билан мурожаат қилди. Бу ҳақда Al Arabiya телеканалида маълум қилинган.

Бундан ташқари, Саудия Арабистони Эроннинг Ар-Риёддаги элчисини "Теҳроннинг Саудияни терроризмни қўллашда айблаш" билан боғлиқ баёнотига изоҳ сўраш учун чақиртирган.

Саудия Арабистони ИИВ 2 январь куни террорчиликда ва уни рағбатлантиришда айбланган 47 кишига нисбатан чиқарилган ҳукм ижро этилгани ҳақида маълум қилганди. Қатл этилганлар орасида мамлакатдаги шиалар раҳмнамоси Нимр ан-Нимр ҳам бўлган.

Эрон ТИВ ҳам саудияликларнинг Теҳрондаги элчисини Нимр ан-Нимрнинг қатлига изоҳ сўраш учун чақиртирган.

Бундан олдинроқ, Эронда бу воқеаларга норозилик намойишлари ўтказилгани ҳақида хабар қилинганди.