Жаҳон | 09:50 / 03.01.2016
4046
1 дақиқада ўқилади

Саудия Арабистони Эронни терроризмни рағбатлантиришда айблади

Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Эронни терроризмни қўллаб-қувватлашда ва минтақадаги вазиятни издан чиқаришга ҳаракат қилишда айблади. Бу ҳақда Daily Mail хабар қилган.

"Эрон ўзи терроризмни қўллаб-қувватлаб, ўз айбини бошқаларга юклайдиган дунёдаги ягона давлат. Эрон ҳукумати БМТ ва бошқа давлатлар томонидан қораланган ташкилотларга ҳомийлик қилишда давом этмоқда", дейди у.

У шунингдек, Эрон ҳукуматини юзсизликда ва инсон ҳуқуқлари шармандаларча бузишда айблаган.

Бундан олдинроқ, АҚШ Давлат департаменти Саудия Арабистонида шиалар етакчисининг қатл этилиши минтақадаги вазиятга салбий таъсир қилиши мумкинлигидан хавотирланаётгани тўғрисида хабар берилганди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш