Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Суриялик вазир Саудия Арабистонида 47 кишининг қатл этилишини қоралаб чиқди
Сурия Ахборот вазири Омран Зоуби Саудия Арабистонида 47 кишининг қатл қилинганига муносабат билдирди. У саудияликлар шиаларнинг етакчиси Нимр ан-Нимрни ўлдиришини қоралаган.
Зоуби бу қатл қилишларни "давлатнинг ўз халқини қирғин қилиши" деб баҳолаган.
2 январь куни Саудия Арабистони Ички ишлар вазирлиги терроризм билан шуғулланганлик ва уни рағбатлантиришда айбланган 47 кишига чиқарилган ўлим ҳукми ижро этилгани ҳақида эълон қилди. Қатлга буюрилганлар орасида "Ал-Қоида" ташкилотининг Саудия Арабистонидаги бўлими етакчиси Фарис аз-Захрани ҳамда шиалар йўлбошчиси Нимр ан-Нимр номлари бор.
Нимр ан-Нимр 2012 йилда мамлакат шарқида ўтказилган намойишлар вақтида ҳибс қилинганди. 2014 йилда у бозорга ўт қўйдириш, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларига уюштирилган ҳужумларни ташкил этиш ва қиролнинг буйруғига итоат этмасликда айбланиб, ўлимга маҳкум қилинганди.
Саудия Арабистонида 47 киши терроризмда айбланиб, қатл этилди
Эрон имомнинг қатл этилиши сабабли Саудия Арабистонига норозилигини билдирди
Теҳронда намойишчилар Саудия Арабистони элчихонаси биносини ёқиб юборишди
БМТ бош котиби Саудия Арабистонида 47 кишининг қатл этилишини қоралади