Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 23:15 / 04.01.2016
5350
1 дақиқада ўқилади
Ереванда саккизинчи қаватдан тушиб кетган қиз тирик қолди
Арманистон пойтахтида яшовчи қиз баланд турар-жой биносининг саккизинчи қаватидан тушиб кетиб, тирик қолди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
Воқеа 3 январ, якшанба оқшомида юз берган. Маҳаллий фавқулодда хизмат бўлимига қўнғироқ бўлиб, Виктор Амбарцумян кўчасидаги, 47 уй тагида бир қиз ётгани айтилади.
«Дастлабки маълумотларга кўра, 24 ёшли Ани Айрапетян тепадан тушиб кетган ва қор уюмига келиб тушган. Шу боис унинг жони омон қолган», — дейилади маълумотда.
Қизни Еревандаги «Мхитар Гераци» касалхонасининг жонлантириш бўлимига ётқизишган.