Жамият | 15:01 / 04.01.2016
4733
1 дақиқада ўқилади

Financial Times Қирғизистонни 2016 йилдаги саёҳатлар харитасига киритди

Британиянинг The Financial Times нашри Қирғизистонни 2016 йилларда саёҳат қилиш тавсия этиладиган давлатлар рўйхатига киритди. Бу ҳақда газетанинг сайтида хабар қилинди.

Айтилишича, 2016 йилда туристлар ва саёҳат ишқибозларига 7та давлатга бориш тавсия этилган: Қирғизистон, Шри-Ланка, Перу, Гренландия, Бразилия, Куба ва ЖАР.
Рўйхат туроператорларнинг фикрига асосланади.