Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 10:00 / 04.01.2016
4758
1 дақиқада ўқилади
Ҳиндистон ва Мьянма чегарасида 6,8 магнитудали зилзила рўй берди
Ҳиндистон ва Мьянма чегарасида 6,8 магнитудали зилзила рўй берди. Бу ҳақда АҚШ Геология хизмати сайтида маълум қилинган.
Ер ости силкинишлари Тошкент вақти билан 4.05 да қайд этилган. Зилзила эпимаркази Ҳиндистоннинг Манипур штати, Импхал шаҳридан 33 км шимоли-ғарбда жойлашган.
Унинг ўчоғи 35 км чуқурликдаги ер остида жойлашган.
Ҳалок бўлганлар, жабрланганлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумотлар ҳозирча йўқ.