Жаҳон | 19:14 / 04.01.2016
5449
1 дақиқада ўқилади

ИШИД жангарилари Ливиядаги нефть экспорт қилинувчи энг йирик портлардан бирига ҳужум қилди

Ливиянинг Ас-Сидр шаҳридаги портда ИШИД жангарилари билан соқчилар ўртасида тўқнашув содир бўлди. Бу порт мамлакатдаги нефть экспорт қилинувчи энг йирик портлардан бири ҳисобланади. Бу ҳақда гувоҳларга асосланиб, Рейтер агентлиги хабар берган.

Агентлик хабарида айтилишича, 2015 йилнинг октябрида ҳам ИШИД жангарилари бу портга ҳужум уюштиришган ва ҳудудда автомобил портлатилганди.

Бу ҳужум ҳақидаги хабар Ливия ҳукумати томонидан расман тасдиқланмаган.

Ҳужум талофатлари ҳақида ҳам маълумот берилмаган.

Бундан олдинроқ, Ливия ИШИД муаммосини ўзи мустақил ҳал қилмоқчи экани ҳақида хабар берилганди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш