Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Польша НАТОдан ўз ҳудудига ҳарбийларини жойлаштиришни сўради
Польша Ташқи ишлар вазири Витольд Ващиковский Германиянинг Der Bild газетасига берган интерьюсида ўз мамлакати Ғарбий Европанинг бошқа мамлакатлари каби хавфсизлик мақомига эга бўлишни исташи ҳақида айтиб ўтган.
Ващиковскийнинг таъкидлашича, Польша ҳудудига альянс ҳарбийларининг киритилиши босқичи етиб келган.
"Польша 16 йилдан буён НАТО аъзоси ҳисобланади. Лекин бизнинг мақомимиз бошқа Ғарбий Европа мамлакатлари мақомидан катта фарқ қилиши ҳолати сақланиб қолмоқда. Биз НАТОнинг аскарлари келишини ва бу фарқ йўқолишини истаймиз", деган у.
Унинг фикрича, Германия бир неча йилдан буён Польшага аскарларини жойлаштиришга уринмоқда. Ващиковский Германия Польшадан нима истаётганини аниқ билиши кераклигини таъкидлаб ўтган.
Бундан олдинроқ, ЕИ Польшага ОАВ ҳақидаги қонун туфайли босим ўтказиши ҳақида хабар берилганди.
Декабрь ойида Польша ўз ҳудудида ядро қуроли жойлаштирилишини сўраб, НАТОга мурожаат этишни режалаштираётгани ҳақида хабар қилинганди.
Маълумот учун, НАТОга аъзо давлатлар орасида уч мамлакат — АҚШ, Франция ва Буюк Британия ядро қуролига эга, бироқ фақат АҚШ альянсдаги иттифоқдошларга ушбу қуролни етказиб беради.
Вашингтон ва Варшава АҚШ оғир ҳарбий техникалари базасини жойлаштириш ҳақидаги шартномани имзолади
Варшавадаги НАТО саммити рамзи қилич ушлаган сув париси бўлади