Жамият | 13:47 / 04.01.2016
3338
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистонда коллеж директори маошлар билан қаллоблик учун жаримага тортилди

Қозоғистоннинг Олмаота вилоятидаги Текели шаҳрида маҳаллий коллеж директори маошлар билан қаллоблик учун 3 млн танга жаримага тортилди. Вилоят суди матбуот хизматининг маълум қилишича, директорлик лавозимида бўлган аёл икки кишини расман ишга қабул қилган, бу шахслар маош олган, аммо хизмат вазифаларини бажармаган.

Текели касб-ҳунар коллежи директрисаси Қўқумбоева бундай ишга қабул шахслардан бири унинг турмуш ўртоғи бўлган.
“Қўқумбоеванинг талабига кўра тилга олинган ишчиларга нисбатан иш вақтини ҳисобга олиш табель тўлдириб ва имзолаб борилган”, - дейилади суд хабарномасида.
Қўқумбоеванинг бу ҳаракатлари туфайли коллежга 365 594 танга зарар келтирилган.