Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Reuters: Саудия Арабистонига АҚШнинг Эрон билан ихтилофга бўлган муносабати қизиқ эмас
Саудия Арабистони Эронга кескин норозилик билдирди ва эндиликда у билан дипломатик алоқаларни узмоқда. Бу ҳақда Reuters агентлиги дипломатик давралардаги манбаларига таяниб хабар бермоқда.
“Теҳрон яна ва яна Ғарбга бурун суқмоқда. Улар террорчиликка ҳомийлик қилишда, балликстик ракеталар учиришда давом этмоқда, бошқалар эса қўл қовуштириб ўтирибди”, - дейди агентликнинг суҳбатдоши.
“Эрон билан дипломатик алоқаларнинг тўхтатилиши Оқ Уйнинг норозилигига сабаб бўлиши мумкин, аммо Саудия Арабистонини бу ташвишлантирмайди”, - сўзида давом этди у.
Эслатиб ўтамиз, яқинда Саудия Арабистони ИИВ 47 кишига нисбатан ўлим жазосининг ижро этилгани борасида баёнот тарқатди. Қатл қилинганлар сирасида шиа илоҳиётчиси Нимрон ан-Нимр ҳам бор эди. Бу Эрон ва Саудия ўртасидаги жанжални келтириб чиқарди.