Жаҳон | 11:56 / 04.01.2016
9367
1 дақиқада ўқилади

Туркия Халқаро савдо ташкилотига Россия устидан арз қилади

Туркия ҳукумати Россия томонидан жорий этилган санкциялар муносабати билан Халқаро савдо ташкилотига норозилик аризасини киритмоқчи. Бу ҳақда мамлакат иқтисодиёт вазири Мустафо Элиташ Daily Sabah газетасига берган интервьюсида айтиб ўтди.

“Норозилик ХСТга юборилиш олдидан кўриб чиқилмоқда. Биз жабр кўрган барчанинг ҳуқуқларини халқаро судларда ҳимоя қиламиз. Савдонинг ахлоқий асоси бўлмоғи лозим. Тадбиркорлар Россия ҳукуматига ишонч билдириб, у ерга инвестиция киритган эди”, - таъкидлаб ўтди у.

Вазир Туркия ва Россия ўртасидаги бундай муносабатларни қуйидагича шарҳлади: “Баъзан об-ҳаво қуёшли бўлади, баъзан булут қоплайди, ёмғир ёғади. Булутли ҳаво бўлганида уларнинг хатти-ҳаракатлари халқаро савдо қоидаларига мувофиқ келмай қолади”.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш