Жаҳон | 01:25 / 05.01.2016
5335
1 дақиқада ўқилади

Бир кун ичида Кобул аэропорти яқинида иккинчи портлаш юз берди

Кабул аэропорти яқинида содир бўлган иккинчи портлаш натижасида 30 нафар киши жабрланди, деб хабар бермоқда Reuters.

Портлашни мамлакатдаги “Толибон” гуруҳи ўз зиммасига олган. Гуруҳ берган маълумотга кўра, портлаш натижасида ўнлаб кишилар ҳалок бўлган, чет элликлар жабрланган.

Бундан олдинги портлаш, полиция маълумотига кўра, автомобилдажойлаштирилган портловчи қурилмани ишга тушириш туфайли келиб чиққанлиги маълум қилинган эди.