Жаҳон | 14:31 / 05.01.2016
3638
1 дақиқада ўқилади

Кувайт Саудия Арабистони элчихонасига уюштирилган ҳужум туфайли Эрондаги элчисини чақириб олди

Кувайт Эрондаги элчисини ортга чақириб олди. Бунга Теҳронда Саудия Арабистони элчихонасига уюштирилган ҳужум сабаб ҳисобланади. Бу ҳақда Ассошиэйтед Пресс агентлиги хабар тарқатган.

2 январь куни Саудия Арабистонида шиалар хатиби Нимр ан-Нимр қатл этилгач, 3 январь куни Теҳрон ва Машҳадда саудияликларга қарши норзилик намойишлар ўтказилди ва бу давлатнинг Эрон пойтахтидаги элчихонасига ўт қўйилди.

4 январь куни дастлаб Саудия Арабистони, сўнг Баҳрайн, Судан ва БАА давлатлари Эрон билан дипломатик алоқаларни узди.