Жаҳон | 08:57 / 05.01.2016
9813
1 дақиқада ўқилади

Қирғиз миллий таомини ҳақоратлаган британиялик Қирғизистондан депортация қилинади

Қирғизистонда суд ижтимоий тармоқда қирғиз миллий таоми – чучукни ножоиз нарсага ўхшатган Британия фуқароси Майкл Макфитни мамлакатдан депортация қилиш тўғрисида ҳукм чиқарди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар қилди.

Айни вақтда Қирғизистон ИИВ хорижлик меҳнат қилган Қумтор конида суд ҳукми сабабли норозилик намойиши бўлишидан чўчимоқда. Боиси британиялик ҳеч қандай жарималарсиз осонгина қутулмоқда.

Суд қарорига кўра, Макфит 24 соат ичида мамлакатдан депортация қилинади.
Аввалроқ Майкл Макфит Бишкек аэропортида қирғиз миллий таоми чучукни отнинг жинсий аъзосига ўхшатгани учун қўлга олинган эди.